logo

Тошкент шаҳар Соғлиқни сақлаш бош бошқармаси

+998 (71) 233 65 711003

Бошқарма ҳақида

Умумий маълумотРаҳбариятМарказий аппаратТаркибий тузилмаБошқарма вазифалари ва функциалариКомплаенс хизмати

Матбуот хизмати

Меню
eyeuser

Умумий маълумотРаҳбариятМарказий аппаратТаркибий тузилмаБошқарма вазифалари ва функциалариКомплаенс хизмати

Комплаенс хизмати

Комплаенс, ички аудит ва молиявий назорат хизмати Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 2 октябрдаги “Соғлиқни сақлаш соҳасида давлат бошқаруви тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4847-сонли қарорига мувофиқ ташкил этилди.

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги марказий аппаратининг таркибий тузилмаси ҳисобланувчи Хизмат бевосита Соғлиқни сақлаш вазирига бўйсунади.

Вазирлик ва унинг таркибидаги муассасалар, корхоналар ва ташкилотлар фаолиятига коррупцияга қарши курашиш ҳамда ички аудит ва молиявий назорат тизимини жорий қилиш ва уни назорат қилиш бўйича услубий раҳбарлик қилиш Хизматнинг асосий мақсади ҳисобланади.

Хизматнинг асосий вазифалари:
  • Вазирлик тассарруфидаги муассасалар, корхоналар ва ташкилотларда коррупцияга оид ҳуқуқбузарликларни профилактика қилиш, коррупцияга қарши курашиш тизимини самарали ишлашини таъминлаш ва назорат қилиш;
  • коррупцияга қарши курашиш бўйича фаолиятни ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва назорат тузилмалари, давлат органлари ва ташкилотлари билан ҳамкорликда олиб бориш;
  • Вазирлик тассарруфидаги муассасалар, корхоналар ва ташкилотларда бюджет ва бюджетдан ташқари маблағларнинг ноқонуний сарфланиши ва талон-тарож қилиниши ҳолатларини аниқлаш, профилактика қилиш ва олдини олишдан иборат.