Бошқарма вазифалари ва функциалари
Бошқарманинг асосий вазифалари ва функциялари
1. Қуйидагилар Бошқарманинг асосий вазифалари ҳисобланади:
- аҳолига сифатли ва ўз вақтида тиббий хизматлар кўрсатишни таъминлашда, шу жумладан, давлат томонидан кафолатланган ҳажмларда, бошқарма тасарруфидаги муассаса ва ташкилотлар раҳбарларининг роли ва масъулиятини оширишга йўналтирилган фуқароларнинг соғлиғини сақлаш соҳасида ягона давлат сиёсатини амалга ошириш;
- демографик ўзгаришлар ва соғлиқни сақлашни ривожлантириш истиқболларини прогнозлаш, аҳолининг саломатлиги ва касалланиши ҳолатини комплекс таҳлил қилиш;
- жамоат соғлиғини сақлаш устуворлигини, касалликларни профилактика қилиш ва олдини олиш, патронаж хизмати ва фуқароларни уйма-уй юриб кўриб чиқиш, аҳолини соғлом турмуш тарзини кечиришга ундаш, уларнинг тиббий саводхонлигини ошириш, энг аввало, ўз соғлиғи ва атрофидагилар соғлиғини муҳофаза қилишга масъулият руҳида тарбиялашни таъминлаш, профилактик соғлиқни сақлашни ривожлантириш, соғлом турмуш тарзини кенг оммалаштириш;
- аҳолига тиббий ёрдам кўрсатишни ташкил қилиш, Тошкент шаҳрида оналик ва болаликни муҳофаза қилишнинг самарали тизимини ташкил этиш, соғлом авлодни дунёга келтириш ва тарбиялаш, ҳаёт сифати ва узоқ умр кўриш даражасини ошириш учун қулай шарт-шароитлар яратиш, аҳолининг соғлиғини сақлаш ва санитария-эпидемиологик осойишталик соҳасида давлат сиёсатининг асосий йўналишлари ишлаб чиқиш;
- тиббий ёрдамни хизмат кўрсатилаётган аҳолига яқинлаштириш, ахборот технологияларини (телетиббиёт), медицина стандартларини, протоколлар ва тавсияларни кенг миқёсида қўллаш ҳамда етакчи хорижий ва маҳаллий мутахассисларнинг тажрибасини минтақавий тиббиёт муассасаларининг тиббиёт ходимларига бериш орқали аҳолига кўрсатилаётган бирламчи тиббий- санитар, шошилинч ва ихтисослаштирилган тиббий ёрдам сифати, оммабоплиги ва тезкорлигини ошириш;
- ёлғиз қариялар, пенсионерлар, ногиронлиги бор шахсларнинг ижтимоий ҳимоя қилинишини такомиллаштириш, уларни даволашни, тизимли соғломлаштиришни ташкил этиш, профилактик тадбирларни кенгайтириш, даволанишнинг замонавий услубларини қамраб олиш ва қўллаш йўли билан тиббий-ижтимоий ёрдам кўрсатиш даражаси ва сифатини ошириш;
- таббий таълим муассасалари, олий ўқув юртидан кейинги таълим ва соғлиқни сақлаш мутахассисларининг малакасини ошириш ҳамда қайта тайёрлаш устидан услубий раҳбарликни таъминлаш орқали тиббий кадрлар тайёрлаш соҳасида давлат сиёсатини амалга ошириш;
- маҳаллий тажрибани ва энг яхши жаҳон ютуқларини уйғунлаштириш асосида ишлаб чиқилган тиббиёт фанини ривожлантириш стратегиясини ва прогнозлаштириш, илмий тиббий тадқиқотлар самарадорлигини ошириш, соғлиқни сақлаш амалиётига фан, техника ютуқларини ва илгор тажрибани жорий этишда кўмаклашиш;
- тасарруфидаги даволаш-профилактика муассасалари фаолиятини мувофиқлаштириб бориш, улар томонидан кўрсатиладиган тиббий хизматлар сифати, бюджет маблағларидан белгиланган мақсадда ва самарали фойдаланиш устидан назоратни амалга ошириш, соғлиқни сақлаш тизимида ягона ташкилий-услубий раҳбарлик қилишни ва кўрсатилаётган тиббий хизматлар сифати назорат қилинишини таъминлайдиган, замонавий, халқаро амалиётда синалган соғлиқни сақлаш тизимини бошқариш усулларини жорий килиш;
- фуқаролар саломатлигини муҳофаза қилиш соҳасидаги қонунчиликнинг бажарилишини таъминлаш;
- Тошкент шаҳрида соғлиқни сақлашни бошқаришнинг барча даражаларида аҳолига шошилинч тиббий ёрдам кўрсатиш тизимини ташкил қилиш ва мустаҳкамлаш;
- соғлиқни сақлаш тизимини ислоҳ қилиш дастурларини амалга оширади, соғлиқни сақлашнинг нодавлат секторини ривожлантиради ва тиббий хизматлар бозорини ташкил этиш;
- тизим ташкилотларининг моддий-техника базасини яхшилаш чораларини кўриш, ташхис қўйишга, беморларни даволаш ва соғломлаштиришга замонавий технологиялар ва техника воситаларини жорий этиш;
- фан, техника ва илгор тажриба ютуқларини тиббиёт амалиётига жорий қилиш;
- тиббиёт ва фармацевтика ходимларини тайёрлаш ҳамда уларнинг касбий даражасини ошириш чора-тадбирларини амалга ошириш;
- аҳоли соғлиғини муҳофаза қилишга йўналтириладиган бюджет маблағларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш, мақсадли дастурларни молиялаштириш ва соғлиқни сақлашнинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш учун бюджетдан ташқари маблағларни, хорижий инвестацияларни ва халқаро ташкилотларнинг маблағларини жалб этиш;
- тиббий хизматлар кўрсатишда диагностика ва даволашда ягона стандартларни жорий этиш, шунингдек уларга тиббиёт муассасаларида риоя этилиши устидан назоратни амалга ошириш;
- тасарруфидаги тиббиёт муассасалари фаолиятига ташкилий-методик раҳбарликни амалга ошириш;
- самарали санитария-эпидемиология назоратини таъминлаш, юқумли ва ўта хавфли касалликлар тарқалишининг олдини олиш бўйича таъсирчан чора- тадбирларни амалга ошириш;
- оилада тиббий маданиятни ошириш бўйича аҳоли ўртасида профилактика ишларини амалга оширишни ташкил қилиш.
2. Бошқарма ўз зиммасига юкланган вазифаларга мувофиқ қуйидаги функцияларни амалга оширади:
- Тошкент шаҳрида соғлиқни сақлашни ривожлантиришнинг асосий йўналишларини белгилайди, уларни амалга оширишда давлат, жамоат тузилмаларининг ва бошқа тузилмаларнинг ўзаро ҳамкорлигини таьминлайди;
- аҳолига дастлабки тиббий ёрдам кўрсатишни ташкил қилади, ундан барчанинг баҳраманд бўлишини таъминлайди, тиббий хизматлар кўрсатиш сифатининг тиббий-санитария стандартларига риоя этилишини назорат қилади;
- мунтазам назоратдаги беморлар контингентининг тиббий кўрикдан ўтжазилишини таъминлайди;
- аҳоли саломатлигини сақлаш ва яхшилашни, соғлом авлодни тарбиялаш учун шарт-шароитларни шакллантиришни, профилактик соғлиқни сақлашни ривожлантиришни, соғлом турмуш тарзини кенг оммалаштиришни таъминлайди;
- тасарруфидаги бутун ҳудудда аҳолига шошилинч, кечиктириб бўлмайдиган тиббий ёрдам кўрсатиш тизимини ташкил этади ва мустаҳкамлайди, уни самарали бошқаришни таъминлайди;
- юқумли ва юқумли бўлмаган, паразитар касалликлар, шунингдек, ннсоннинг яшаш муҳити омиллари унинг соғлиғига ва меҳнат фаолиятига нохуш таъсир этиши билан боғлиқ касб касалликлари профилактикаси ишларини олиб боради;
- оналик ва болаликни муҳофаза қилишни ривожлантиради, суд-тиббий экспертизани таъминлайди;
- раҳбар ходимларнинг малакавий таркиби ва касбий савияси устидан назоратни амалга оширади, тиббиёт муассасаларини юқори малакали кадрлар билан бутлашни ва врачлар, фармацевтлар ва тиббиёт ходимларининг касбий малакасини оширишни таъминлайди;
- Бошқарма номенклатурасидаги лавозимларга кадрлар танлашни амалга оширади ва Бошқармани юқори малакали кадрлар билан бутлашни таъминлайди;
- фан, техника ва илғор тажриба ютуқларини тиббий амалиётга жорий этишга кўмаклашади;
- иқтисодий ва молиявий ишларни ташкил қилади, тасарруфидаги муассасалар фаолиятини тахлил қилади, шунингдек бюджет ҳамда бюджетдан ташқари маблағларидан самарали ва белгиланган мақсадда фойдаланиш устидан назоратни амалга оширади;
- соғлиқни сақлашда статистика юритилиши ишларини ташкил этади, соғлиқни сақлаш тизимида статистика ахборотининг ишончлилигини назорат қилади;
- Бошқарма тасарруфидаги муассасалар ва ташкилотлар тузилмасини такомиллаштириш тадбирларини амалга оширади, тасарруфидаги корхоналар, муассасалар, ташкилотларни белгиланган тартибда ташкил қилади, қайта ташкил этади ва тугатади, улар тўғрисидаги низомлар ва уставларни ҳамда соҳага оид бошқа хужжатларни белгиланган тартибда тасдиқлайди;
- тасарруфидаги соғлиқни сақлаш муассасалари ва ташкилотларини давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқади, соғлиқни сақлашнинг нодавлат (хусусий) секторини ривожлантиришни рағбатлантирувчи шарт-шароитлар яратади;
- турли фавқулодда вазиятлар ва ҳалокатларни бартараф этиш бўйича дастурларни ишлаб чиқиш ва амалга оширишда қатнашади, одамларнинг ҳаётини сақлаш ва саломатлигини муҳофаза қилишга, фуқароларни фавқулодда вазият ҳудудидаги вазият ва кўрилаётган чора-тадбирлар туғрисида хабардор қилишга доир чора-тадбирларни амалга оширади;
- жисмоний ва юридик шахсларнинг таклифлари, аризалари ва шикоятларини кўриб чиқади, Бошқарма тасарруфидаги ташкилотлар ва муассасалар фаолиятидаги қонунчилик бузилишларини, камчиликларни бартараф этишга доир зарур чора-тадбирларни кўради;
- белгиланган тартибда халқаро алоқаларни, соғлиқни сақлаш соҳасидаги чет эл тажрибасини ўрганишни ва ундан фойдаланишни амалга оширади; қонунчиликка мувофиқ бошқа ваколатларни амалга оширади.